Anton Chexov. Xameleon | Антон Чехов. Хамелеон

101
ziyouz
ziyouz22486

    Бозор майдонидан янги шинел кийган, тугунча кўтарган полиция назоратчиси Очумелов ўтиб борарди. Унинг орқасидан мусодара килинган крижовник тўла ғалвирни кўтарганча малла городовой келмоқда. Теварак-атроф жимжит… Майдонда жон асари кўринмайди… Дўконлар ва қовоқхоналарнинг ҳувиллаган эшиклари ёруғ дунёга очиққандек оғиз очиб турибди; уларнинг яқинида ҳатто гадойлар ҳам йўқ.
    — Сенми ҳали қопадиган лаънати?— деган овозни эшитади дафъатан Очумелов.— Йигитлар, уни кўйиб юборинглар! Ҳозирги кунда қопитиш тақиқланган! Ушла! А… а!
    Итнинг вангиллагани эшитилади. Очумелов ўгирилиб қараса: савдогар Пичугиннинг ўтин омборидан уч оёқлаб ликонглаб чопганча аланглай-аланглай бир ит қочиб чиқаётибди. Уни оҳарланган чит кўйлакли, . нимчасининг тугмалари солинмаган бир киши қувлаб келмоқда. Гавдаси билан олдинга интилган кўйи чопиб келаётиб ерга йиқилади-да, итнинг орқа оёғини тутиб олади. Яна итнинг вангиллагани ва: «Қўййб юборма!» — деган қичқириқ эшитилади.
    https://ziyouz.uz/jahon-nasri/an...chehov-hameleon/

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.