Тошкент шаҳрида кўп тармоқли тиббиёт марказлари очилди

15
ToshkentShaharHokimligi
ToshkentShaharHokimligi631414

    Тошкент шаҳрида Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан янги ижтимоий объектлар, савдо ва кўнгилочар мажмуалар, сайилгоҳлар фойдаланишга топширилмоқда.

    Пойтахтимизнинг Юнусобод туманида Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган инвестиция дастури ижросини таъминлаш ва аҳолига тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатишни янада яхшилаш мақсадида иккита кўп тармоқли тиббиёт маркази очилди. Маросимда хорижий мамлакатларнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги экспертлари ҳам иштирок этди.

    “Шоштепа” маҳалла фуқаролар йиғинида иш бошлаган тиббиёт маркази отоларингология, педиатрия, юз-жағ жарроҳлиги, лор, тери-таносил касалликлари каби 21 та йўналишни қамраб олган. Марказнинг поликлиникасида кунига 250 нафар беморга хизмат кўрсатилади. Жарроҳлик бўлимида ҳафтасига 10 та операция амалга оширилади.

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.