Центр профессионального обучение

315
dilmurod90
dilmurod9011

    Наш сайт: http://www.vtct.uz
    Марказга ўрта ёки ўрта-махсус маълумотга эга бўлган ишсиз фуқаролар жойлардаги Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари йўлланмаси асосида қабул қилинади. Марказда Республикамиз меҳнат бозорида талаб юқори “Ерусти транспорт тизимлари” тайёрлов йўналишида “автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш” касби бўйича; “Ахборот тизимлари ва технологиялари” тайёрлов йўналиши “ахборот ва коммуникацион тизимлари технологияларини ишлатиш бўйича техник” касби бўйича; Машинасозлик технологиялари, машинасозлик ишлаб чиқариш жиҳозлари ва уларни автоматлаштириш” тайёрлов йўналишида “металларга ишлов бериш механиги” касби бўйича, “Электр техникаси, электр механикаси ва электр технологиялари” касби бўйича бир йилгача бўлган муддатда ўқитилади. Ўқувчилар Марказнинг ўқув базасида 6 ой давомида танлаган касби бўйича назарий-амалий билим, кўникма ва малакаларга эга бўлади, сўнг 4 ой мобайнида республикамизнинг ишлаб-чиқариш корхоналарида ишлаб-чиқариш амалиётини ўтайдилар. Марказ ўқув биноси 360 ўқувчи ўрнига мўлжалланган. Унда ўқув машғулотлари Жанубий Кореядан келтирилган энг замонавий ўқув жиҳозлари, ўқув воситалари билан таъминланган ўқув хона ва ўқув устахоналарида ўтказилади. Ўқув дастуридан ўрин олган фанлар 30% назарий ва 70% амалий машғулотлар тарзида ўргатиб борилади.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.