Жорий йил 13-14 апрель кунлари пойтахтимиздаги Hilton меҳмонхонасида Ўзбекистон–Ҳиндистон соғлиқни сақлаш халқаро форуми бўлиб ўтади

1
Minzdrav
Minzdrav11557

    Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, республикамиздаги барча ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, тиббий олий таълим муассасалари ва ҳудудий тиббиёт масканлари, шунингдек Ҳиндистоннинг соғлиқни сақлаш соҳаси масъуллари, нуфузли хусусий тиббиёт марказлари ҳамда йирик фармацевтик корхоналар раҳбарлари иштирок этади.

    Халқаро форумда мамлакатлараро тиббий ҳамкорликни кенгайтириш, соҳани рақамлаштириш, тиббий туризмни ривожлантириш каби қатор масалалар муҳокама этилади.

    Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.