Ўзбекистон – буюк йўллар ва цивилизациялар чорраҳаси: империялар, динлар, маданиятлар

27
c-legacy
c-legacy365

    22-27 августь кунлари Ўзбекистонда биринчи маротаба “Ўзбекистон — буюк йўллар ва цивилизациялар чорраҳаси: империялар, динлар, маданиятлар” Маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтади.

    Тадбир республиканинг тўртта шаҳри — Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Термизни қамраб олади.

    Тадбирда 300 дан ортиқ шарқшунос олимлар, ЮНЕСКО экспертлари, шунингдек, 40 мамлакатдан 50 дан ортиқ ОАВ вакиллари иштирок этади.

    22-август куни Тошкентда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг III Халқаро конгресси бўлиб ўтади.

    24 август куни Термизда “Ўзбекистон — цивилизациялар чорраҳаси” халқаро археологик ва сайёҳлик форуми бўлиб ўтади.

    25 августь куни Исломшунос олимларининг “Асрлар қаъридан таралган ёғду” халқаро конференцияси бўлиб ўтади.

    26 августь куни ЮНЕСКО бош директори Одрэ Азуле иштирокида ЮНЕСКО шафелигида Ўзбекистон Республикаси президенти ташаббуси билан “Моддий ва номоддий маданий меросни асраш: долзарб муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтади.

    Ҳафтанинг якуний воқеаси “Шарқ тароналари” XII Халқаро мусиқа фестивалининг очилиш маросими бўлади

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.