Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг

67
Minzdrav
Minzdrav11557

    Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали мутахассислари ортотопик жигар трансплантацияси операциясини муваффақиятли амалга оширди. Бу мамлакатимиз тиббиёти тарихига ўзбек мутахасислари томонидан мустақил амалга оширилган илк жигар трансплантацияси сифатида муҳрланди.

    Ўн соатдан ортиқ вақт давом этган операцияда Бухоро вилоятининг Ромитан туманидан келган жигар циррози билан хасталанган бемор — 38 ёшли Азима Розиқовага 42 ёшли акаси Бекмурод Розиқовнинг жигаридан бир бўлак кўчириб ўтказилди.

    Операциядан сўнг «Замон» таҳлилий-информацион дастури ижодкорлари ака-сингил билан суҳбатлашди.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.