Бизда ҳали ҳам Совет тузумининг асоратлари қолиб кетган” – “MAX MIR AVTO” раҳбари

40
Worldnewsuz
Worldnewsuz790

    EFFECT.UZ ахборот агентлиги “MAX MIR AVTO” МЧЖ раҳбари Мирсахат Эргашев билан интервью ўтказди.

    Компания фаолиятини бошлаганига ҳали кўп бўлмаган бўлса ҳам, бир қатор ютуқларга эришди. Сабаб ташкилот таклиф этаётган хизматлар нафақат қулай ва кўп вақт олмайди. “MAX MIR AVTO” МЧЖ жорий йилнинг 31 август санасида расман очилган. МЧЖ раҳбарининг сўзларига кўра, автокредит механизми ишончли ва қулай бўлиши учун 9 ой изланган. МЧЖ айни вақтда мукаммал режа асосида ишни бошлаб, шу кунга қадар 70 дан ортиқ мижозлар компания хизматларидан фойдаланган.

    Мирсахат Эргашев: Асли ҳуқуқшуносман, суд тизимида фаолият олиб борганман. Бир вақтда “MAX MIR AVTO” МЧЖ директорилигидан ташқари Пенчак Силат федерацияси вице-президенти лавозимида ҳам иш олиб бораман. Автомашиналарга қизиқиш баланд бўлгани боис ҳам ўз бизнесимни автомобиль савдосидан бошлаганман.

    20 йиллик тажрибамга таяниб, энди машина миниш истагида бўлган ўзбекистонликлар учун автокредит хизматларини йўлга қўйдик. Ўйлайманки, бу иш ҳам ўз самарасини бериб, келажакда мижозлар бизнинг хизматлардан юксак ишонч билан фойдаланади.

    – Қулайликларимиз қандай?

    – Бизда кредит йиллик 18 фоизга берилади, бир дона автомашинани қимматга сотгандан қўра арзонроқ нархда 10 дона машина сотганимиз яхши деб ўйлайман. Шу зайлда директорлар кенгаши маслаҳатига кўра, автокредит фоизини максимал даражада камайтиришга эришдик. Яна бир афзаллик харидордан талаб этиладиган ҳужжатлар бўлиб, биздан автомашина олиш учун ҳеч қандай қўшимча ҳужжат талаб этилмайди. Фақат харидорнинг шахсини тасдиқловчи паспорти ва оила аъзоларидан бирининг паспорти бўлса кифоя.

    – Нега айнан икки кишининг паспорти керак?

    – Сабаби шундаки, биз харидорнинг ўзи билан боғлана олмаган вақтда мижозимизнинг яқини орқали уларга боғланиш мақсадида икки кишининг паспорти керак бўлади. Ходимларимиз мижоздан доимий ишлатадиган телефон рақамларини ҳам олади.

    Тўловларимиз барчаси банк орқали амалга оширилади, фирмада нақд пул ёки пластик орқали тўлов қабул қилинмайди. Фақатгина ўз яшаш худуди яқинидаги банклар орқали тўлов қилинса кифоя, ўшанда мижознинг қўлида тўловни қонуний тартибда амалга оширганлиги ҳақида квитанцияси мавжуд бўлади.

    Батафсил: http://effect.uz/n/2105

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.