Цистит ёхуд «чахмазак»

39
Batya_Phil
Batya_Phil126

    Цистит ёки халк ичида «чахмазак» номи билан машхур булган касаллик хакида озгина маълумот бериб утмокчиман. Цистит (грекча «kystis» – ковук ва «+itis» – яллигланиш) бу ковук деворини яллигланиш касаллиги булиб, купрок ковукнинг ички шиллик кавати зарарланади.
    Цистит аёлларда энг куп таркалган урологик касаллик хисобланади. Россияда хар йили 26-36 миллион холат кайд этилади(Лоран О.Б., 1999). Цистит инсон ёшига, жинсига ва хаёт тарзига караб турли микдорда учраши аникланган.
    1-15 ёшли кизларда 4%ни ва шу ёшдаги болаларда 0,5% ни яъни хар 100 та киздан 4 тасида ва хар 200 боладан 1 тасида бу касаллик учрайди.
    20-40 ёшдаги аёлларда 25-35%ни ташкил килса, шу ёшдаги эркакларда эса 1 % атрофини ташкил килади.
    65 ёшлар атрофида эса иккала жинс ваклларида 40-35% ни ташкил этади.
    Бу маколада асосан аёллардаги циститга купрок эътибор бераман.

    Кискача ковук анатомияси ва физиологияси хакида.
    Ковук буш, мушакдан тузилган орган булиб, сийдик туплаш ва сийдик чикариш вазифасини бажаради. Унда учта тешик бор: 2 та сийдик найини тешиги ва 1 та сийдик чикарув каналини тешиги. У кичик тосда жойлашган. Унинг хажми 250-500 мл атрофида булади. Девори 3 каватдан иборат:

    ички – шиллик,
    урта – мушак ва
    ташки – адвентиция.
    Аёллар сийдик чикарув канали киска ва кенг булади. Узунлиги 3,5-4 см. Ташки канал диаметри 3-9 мм атрофида булади. Аёлларда сийдик найининг орка томонида кин ва тугри ичак жойлашган.

    Касаллик сабаби
    Касаллик сабаблари жуда куп:

    Инфекция (ичак таёкча, стафилококк, клебсиелла, протеус ва б.)
    Вирус
    Паразит
    Химиявий – токсик
    Термик
    Радиацион
    Дори окибатида ва б.
    Энг куп касалликни микроблар чакиради ва бу микроблар ичида асосий уринни грамм манфий микроблар ( асосан ичак таёкчаси) эгаллайди. Ичак таёкчаси касалликнинг 70-95% ида кузгатувчи эканлиги аникланган.

    Микробни ковукка кириш йуллари:

    Юкорига кутарилувчи йул – микроб оралиг ва орка пешоб сохаларидан сийдик чикарув канал оркали кутарилиши
    Пастга тушувчи йул – буйракдан пастга тушиши
    Лимфоген – ёнбош органлар оркали
    Бевосита атроф тукималардан ковук девори оркали – бу холат операция вактида ковук девори зарарланиши окибатида окма яра сифатида намоён булади.

    Энг куп учрайдиган йули бу юкорига кутарилувчи йул хисобланади.

    Касаллик белгилари
    Уткир цистит одатда бирор кузгатувчи омил таъсиридан сунг (совук котиш, инфекцион касалликдан сунг, жинсий алока, травма ва б.) бирданига бошланади. Беморда куйидаги шикоятлар булиши мумкин:

    Тез-тез сийиш
    Доимий сийдик кисташ холати
    Сийишда кучаниш
    Ковук ва оралик сохада димий огрик
    Сийиш вактида огрик ва ачишиш
    Сийдик охирида кон келиши
    Колдик сийдик колиш хисси
    Кечкурун тез-тез сийгани чикиш
    Сийгани бирданига кистов булиш ва баъзан улгурмай колиш
    Баъзан болаларда уткир циститда уткир сийдик тутилиши кузатилиши мумкин
    Буни текширишда асосан сийдик тахлили килинилади. Сийдик тахлилида лейкоцитурия (лейкоцитлар сонини куп булиши)аникланади. Керак булса бошка текширув усуллари: сийдикни экиш, цистоскопия, рентген текшируви кабиларни факат мутахасис шифокор тавсия этади. Касалликка жуда куп кайталаниш характерли. Бунга куйидаги омиллар сабаб булади:

    Аёл организмини узига хослиги(сийдик чикарув каналини)
    Ирсий мойиллик
    Грамм манфий микробларни тукимага ёпишиш хусусияти юкорилиги
    Жинсий аъзолар касалликлари
    Сийдик канали ташки тешиги аномалиялари
    Жинсий хаёт тарзи (эрта бошлаш, норегуляр ва куп партнёрга эга булиш)
    Жинсий йуллар оркали юкадиган касаллик мавжудлиги(сузак, трихомониаз ва захм каби)
    Даволанишни охиригача олиб бормаслик
    Кайта айни уша инфекцияни юкиши(ичак таёкча)
    Жинсий хаёт ва бошка шахсий гигена коидаларига амал килмаслик
    Антибиотикларни назоратсиз, уз холича ва пала-партиш истеъмол килиш
    Тасдикланмаган ва ноодатий усуллар билан нотугри даволаниш
    Узини-узи даволаш

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.