«Ҳамшира – 2024» республика кўрик-танлови кўп йиллардан бери Ўзбекистон ҳамширалари орасида тиббиёт маликаларини аниқлаб келмоқда
Minzdrav11526
Бугун танловнинг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Унда пойтахт ҳамширалари турли шартлар бўйича ўзаро беллашиб, билим ва маҳоратларини намоён қилди.
Якуний натижаларга кўра:
1-ўринни — Олмазор туманидаги 14-сон оилавий поликлиника амалиёт ҳамшираси Азиза Қосимова;
2-ўринни — Шайхонтоҳур туманидаги 1-сон шаҳар клиник шифохонаси навбатчи ҳамшираси Нодира Раҳматуллаева;
3-ўринни — Юнусобод туманидаги 56-сон оилавий поликлиника тиббий бригада патронаж ҳамшираси Нафиса Илёсова эгаллади.
Маълумот учун, ҳудудий босқичларда 1-ўринни эгаллаган ҳамширалар Республика босқичига йўл олиб, улар орасидан танловнинг якуний ғолиблари Халқаро ҳамширалар куни арафасида аниқланади.
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
{$ noItemsMessage $}