Nasiba | Насиба

50
ziyouz
ziyouz23486

    Қадим замонларда бир одил шоҳ ва унинг доно вазири ўтган экан.
    Улар кечалари эски-тус­ки кийимда, яширинча саройдан чиқишар, маҳалла-кўйларни кузатиб юриша­ркан. Тунда темирчилар маҳалласини айланиб юри­шса, бир уйнинг дераза­сидан милтираган нурни кўриб қолишибди. Яқинроқ боришса, ичкаридан кичкина болғачанинг “тиқ-тиқ” товуши эшитилармиш.
    – Ажабо! – дебди шоҳ. – Болға уриши темирчимас, заргарникига ўхшайди.
    – Тирикчилигига кундузи етмай, тунда ҳам ишлаётган ким экан? – дебди вазир.
    Кулба эшигини секин тақиллатишса, очилиб кетибди. Қулфланмаган экан-да.
    Ичкаридан қирқ-қирқ беш ёшлардаги йигит чи­қиб, уларни ичкарига таклиф қилибди. Олдиларига ғарибона дастурхон ёзиб, зоғора нон, жийда аралаш туршак қўйиб, қумғон тагига олов ёқибди.
    – Ҳа, уста, бола-чақа кўпми дейман? Кундузи етмагандек, кечаси ҳам тинмаяпсиз? – сўрабди вазир.
    – Ҳа энди, тирикчилик-да.. Кундузи босқонларда, кечалари қўни-қўшнининг тинчини ўйлаб, болғача билан ишлайман. Худога шукр, учта қизим бор. Тўрт-беш танга тўплаб қўймасам бўлмайди. Қиз дегани – палаҳмон тоши.
    – Қарилик ҳамманинг бошида бор. Эртасини ўйлаган одам кам бўлмайди, – дебди вазир.
    Улар бир пиёладан чой ичишибди, бир туршакни икки бўлиб оғизларига солишгач, ўринларидан туришибди. Темирчи меҳмон бўлинглар деб қанча илтифот қилмасин, мусофирхона – карвонсарой йўлини сўраб билишгач, у билан хайрлашишибди.
    http://qadriyat.uz/ibrat/575-nasiba

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.