Alisher Navoiy. Qon yutub umri jahon ahlida bir yor istadim (gʻazal)

496
ziyouz
ziyouz23486

    Қон ютуб умри жаҳон аҳлида бир ёр истадим,
    Лекин ул камрак топилди, гарчи бисёр истадим.

    Кимгаким жоним фидо айлаб, соғиндим, ёр эрур,
    Эрмас эрди ёрлиғда чун вафодор истадим.

    Билмадим олам элида йўқтурур мутлақ вафо,
    Ваҳки, умри улча йўқтур соғиниб бор истадим.

    Улки топилмас башар жинсида, ваҳ, ғафлат кўрунг
    Ким, пари хайлида мен девонаи зор истадим.

    Сирри ишқимни, кўнгул, кўз бирла фош этмак не тонг
    Қалби тардоманни чун мен соҳиб асрор истадим.

    Шайх бирла хонақаҳдин чун ёруғлуқ топмадим,
    Дайр пири хизматиға кўйи хаммор истадим.

    Эй Навоий, чун рафиқе топмадим, бу ғуссадин,
    Ўзни бекаслик балосиға гирифтор истадим.

    Алишер Навоий

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.