Андижон вилоятида давом этаётган соғломлаштириш акцияси доирасида Хонобод шаҳрида сайёр тиббий қабул ўтказилди

3
Minzdrav
Minzdrav11503

    Акбарали Бердалиевга коксартроз ташхиси қўйилган. Юришга қийналади. Керакли муолажаларни олишга эса моддий имконияти йўқ. Бемор вилоятнинг ўзида, пойтахтдан келган энг моҳир жарроҳлар бошчилигида бепул операция қилинадиган бўлди.

    Жамила Атабаевани саратон, юқори қон босими, қандли диабет каби оғир хасталиклар қийнамоқда. Бунинг устига, яқинда инфарктни бошдан кечирган. Акция давомида унинг ҳам муаммоси ижобий ҳал этилиб, онахонга юқори технологик жарроҳлик амалиёти учун йўлланма берилди.

    Нилуфар Тошматова бачадон бўйни саратони туфайли тўшакка михланиб қолган. Шу сабабли унинг онаси сайёр қабулга ёрдам илинжида келди. Мурожаат жавобсиз қолмади. Беморга пойтахтдан келган малакали шифокорлар томонидан зарур тиббий ёрдам кўрсатилиб, ногиронлик аравачаси топширилди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.