Бугун Сурхондарё вилоятида тиббиёт муассасаларини модернизация қилиш

2
Minzdrav
Minzdrav11789

    Бугун Сурхондарё вилоятида тиббиёт муассасаларини модернизация қилиш, бирламчи бўғин, ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни халққа янада яқинлаштиришга алоҳида эътибор қаратиляпти.

    Бу борадаги саъй-ҳаракатлар натижаси ўлароқ жойларда кўплаб янги тиббиёт муассасалари очилди, мавжудларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланмоқда.

    Хусусан, вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида кейинги йилларда урология, даволаш, неврология ва гемодиализ бўлимлари реконструкция қилинди.

    Қолаверса, ҳозирда бу ерда юракда кам инвазив, бош мия ва орқа мияда реконструктив, шунингдек буйрак ва жигар трансплантацияси каби мураккаб жарроҳлик амалиётлари йўлга қўйилган.

    ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада мазкур тиббиёт муассасаси фаолияти хусусида батафсил сўз боради.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.