Сергей Лушан: Ёшлар хурсанд қилмоқда. ВИДЕО

63
abbos698
abbos69895675

    “Бунёдкор” – “Машъал” 5-1 10 avgust

    “Бунёдкор” – “Машъал” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” устози иштирок этди.

    - Бугун ғалаба қозонганимиздан хурмсандман. Одатда, ютилган ўйинларда ҳам камчиликлар кўзга ташланади. Бугун мураббийлар штаби ғалабадан жуда-жуда хурсанд бўлдик. Олдинги чизиқда бехато ўйнадик, деган бўлардим. Буни киритилган бешта голимиз ҳам исботлаб турибди. Туркия йиғинида ва унгача олиб борган тайёргарликларимиз ўз самарасини бермоқда ва бу жараён қолган учрашувларда ҳам ижобий таъсир кўрсатишига умид билдираман. Бекрич ва Милошевич илк маротаба “Бунёдкор” сафида тўп тепишди. Ҳали вақт бор. Улар қўшишади. Ёшлар жуда хурсанд қилмоқда. Комилов, Ўринбоев ва Ҳамдамов терма жамоага жўнаб кетишади. Шу боис кейинги ўйинларда улар ўрнини бошқалар билан тўлдиришга ҳаракат қиламиз,  – дейди Сергей Иванович.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.