Бугун Болалар миллий тиббиёт марказида «Болалардаги жарроҳлик касалликларини ташхислаш ва даволашда замонавий технологиялар»

2
Minzdrav
Minzdrav11789

    Бугун Болалар миллий тиббиёт марказида «Болалардаги жарроҳлик касалликларини ташхислаш ва даволашда замонавий технологиялар» мавзусида Ўзбекистон Республикаси болалар хирургларининг IV халқаро конгрессининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари, мамлакатмизнинг тегишли тиббиёт олийгоҳлари ва муассасалари мутахассислари, шунингдек АҚШ, Германия, Россия, Беларусь, Миср, Озарбайжон, Покистон каби хорижий давлатларнинг бир гуруҳ олим ва экспертлари иштирок этмоқда.

    Икки кун давом этадиган конгрессда болалар хирургияси, уроандрологияси, торакал жарроҳлигининг долзарб муаммолари ҳамда болалар саломатлиги билан боғлиқ бошқа қатор масалалар муҳокама қилинмоқда.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.