Онкологик касалликларни даволашда илғор ёндашувлар муҳим

3
Minzdrav
Minzdrav11517

    Онкологик касалликларни даволашда илғор ёндашувлар муҳим. Айниқса, кам инвазив муолажа усуллари беморлар ҳаётини сақлаб қолиш ва умрини узайтириш имконини беради.

    Шу боис Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий маркази қатор хорижий давлатлардаги етакчи клиникалар билан доимий ҳамкорликни йўлга қўйган.

    Хусусан, яқинда Жанубий Корея ва Туркиядан юртимизга ташриф буюрган малакали шифокорлар марказ ва унинг ҳудудий филлиалларида мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказишган эди.

    Айни пайтда эса россиялик бир гуруҳ соҳа мутахассислари Ўзбекистонда. Улар марказ шифокорлари билан биргаликда саратон хасталигига чалинган беморларда юқори технологик операцияларни бажаришяпти. Ўз навбатида, жойлардаги маҳаллий шифокорлар учун хорижлик ҳамкасблари иштирокида маҳорат дарслари ташкил этилмоқда.

    “O‘zbekiston 24” телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳа шу мавзуга бағишланган.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.