Тган йили 10 декабрда Президентимиз раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида мамлакатимизда сўнгги беш йилда
Ўтган йили 10 декабрда Президентимиз раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида мамлакатимизда сўнгги беш йилда эндокрин касалликлар 20 фоизга ортиб, айниқса, ёшлар орасида кўпаяётгани қайд этилган эди.
Бунинг оғир оқибатлари асосан Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон, Андижон, Наманган ва Тошкент вилоятларига тўғри келмоқда. Шу боис келгуси йилдан 40 ёшдан ошган барча аҳоли йилига камида бир марта манзилли эндокрин скринингдан ўтказилиши белгиланган.
Айни пайтда эса Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари ёшлар ўртасида профилактик тадбирларни ўтказмоқда.
Хусусан, муассаса шифокорлари Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб, Нукус шаҳридаги мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ҳамда умумтаълим мактаблари ўқувчиларини эндокрин касалликлар скринингидан ўтказмоқда.
Юқоридаги видеолавҳа ушбу жараён тафсилотларига бағишланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
{$ noItemsMessage $}