Нукусда юртимиз анестезиолог ва реаниматологларининг “Chirana Asia – 2023” I таълим форуми бўлиб ўтди

2
Minzdrav
Minzdrav11557

    Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек Россия Федерациясидан таниқли профессор-ўқитувчилар, анестезиолог-реаниматологлар иштирок этди.

    Форум доирасида “Замонавий беҳушлик методологияси”, “Ўпкаларни сунъий винтеллаш аппаратлари қурилмаси, хусусиятлари ва имкониятлари”, “Вентиляцияни қўллаб-қувватлаш усуллари ва режимлари” мавзуларида баёнотлар тингланиб, маҳорат сабоқлари ўтказилди.

    Шунингдек, анжуманда Ўзбекистонда миллий бренд остида ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган янги турбинали сунъий ўпка винтеллаш аппарати лойиҳасининг тақдимоти ҳам ўтказилди.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.