Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Миллий референс лабораторияси Туркиянинг TURKAK аккредитация
Minzdrav11530
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Миллий референс лабораторияси Туркиянинг TURKAK аккредитация ташкилоти томонидан халқаро сертификатга эга бўлди.
Бу орқали юртимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар дунёнинг 170 дан ортиқ давлатига экспорт қилиш имкониятига эга бўлади.
Бу натижага эришиш учун лабораторияга бир неча замонавий асбоб-ускуналар олиб келиб ўрнатилди. Шу билан бирга, 7 нафар малакали мутахассис Туркияда малака ошириб, ўзларининг кўникмаларини мустаҳкамлаб келди.
Ушбу халқаро сертификат аҳолига сифати кафолатланган маҳсулотлар етказиб бериш ва маҳаллий маҳсулотларнинг дунё бозорларига кириб боришига замин яратади.
{$ noItemsMessage $}