Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиали шифокорлари томонидан вилоятда

3
Minzdrav
Minzdrav11560

    Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиали шифокорлари томонидан вилоятда илк бор мураккаб аритмологик жарроҳлик операцияси ўтказилди.

    Юқори технологик амалиёт наркозсиз, жароҳатларсиз ва атиги 2 сантиметрли кесма орқали бажарилди. Бунинг учун бор-йўғи 30 дақиқа етарли бўлди.

    64 ёшли бемор Ғофур Шокиров оғир юрак етишмовчилигидан азият чекиб келаётган эди. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг вилоят филиали раҳбари Тоҳир Мусоев бошчилигидаги моҳир мутахассислар унинг юрагига 3 камерали махсус кардиостимулятор ўрнатди. Ҳозир беморнинг аҳволи яхши. Саломатлиги тикланмоқда.

    Юқоридаги видеолавҳада ушбу жараён тафсилотлари ҳақида сўз юритилади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.