Европанинг нуфузли Роберт Кох институти ҳамда Шарите клиникаси шифокорлари

0
Minzdrav
Minzdrav11790

    Европанинг нуфузли Роберт Кох институти ҳамда Шарите клиникаси шифокорлари Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида махсус роботи ёрдамида телемедицина усулида беморларни даволаш жараёнларида иштирок этиб, керакли тавсияларини бериб боришмоқда.

    Робот орқали чет эллик мутахассислар беморни кўздан кечириб, унинг ташқи кўриниши: кўз қорачиғи ҳолати, қон босими, пульси, териси ва тилининг рангидан тортиб, барча мураккаб кўрсаткичларни масофадан туриб тўғри баҳолаб, маҳаллий мутахассисларга даволаш учун маслаҳатларини бермоқда. Бу эса аҳволи ўта оғир, реанимацион, кўчириб ўтказиш хавфли бўлган беморлар учун қимматли бўлган вақтни тежаш имконини ҳам беради.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.