12 МАЙ — ХАЛҚАРО ҲАМШИРАЛАР КУНИ

9
Minzdrav
Minzdrav11557

    Жаҳонда ҳар йили 12 май — Халқаро ҳамширалар куни сифатида кенг нишонланади. Мамлакатимизда ҳам профессионал ҳамширалар фаолиятининг асосчиси Флоренс Найтингейлнинг таваллуд куни шарафига белгиланган бу санада ўрта тиббиёт ходимларининг заҳматли меҳнати эътироф этилади. Уларга эъзозу эҳтиром кўрсатилади.

    Жорий йил ушбу касб байрамига бағишланган асосий байрам тадбири пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги кино саройида бўлиб ўтади.

    Саноқли дақиқалардан сўнг бошланадиган ушбу тантанали маросимда “Йилнинг энг яхши ҳамшираси” кўрик-танлови ғолиблари ҳамда 15 та номинация бўйича “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими” танлови совриндорлари ҳамда бир гуруҳ фидойи ва жонкуяр тиббиёт ходмлари тақдирланади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.