Пайариқ шаҳрида янги мусиқали фонтан ишга тушди

45
payarikuz
payarikuz01

    Йилдан-йилга Пайариқ туманида ҳам янги-янги объектлар қурилиб, туман қиёфаси замонавий тус олмоқда. Пайариқ ва Челак шаҳарларида кўчалар асфальтланиб, атрофи тартибга келтирилмоқда. Йўл ёқаларида қурилаётган икки қаватли бинолар кўчалар кўркига кўрк қўшмоқда. Ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ислоҳотларнинг натижаси ўлароқ туман қиёфаси тубдан ўзгариб бораётганини яққол сезиш мумкин.
    Тадбиркорлик субъектларининг кўпайиб бориши, янгидан-янги ижтимоий-иқтисодий, савдо, хизмат кўрсатиш объектларининг қурилиб фойдаланиши туманда одамларда янги ишларга иштиёқ ва ташаббус уйғотмоқда. Жумладан, тўртинчи мусиқали фавворанинг ишга туширилиши туман маркази бўлган Пайариқ шаҳрининг гўзаллигига яна бир гўзаллик бўлиб қўшилади.
    Туман ҳокими А.С. Жўраевнинг ташаббуси ва ташкилотчилигида барпо этилган ушбу фаввора аввалгиларидан-да бошқача жозиба касб этмоқда. Фаввора атрофида анвойи гуллар экилиб, ободонлаштирилмоқда. Ушбу янгиликдан тумандошларимизнинг кайфиятлари шод.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.