Паспортлаштириш

61
prestige
prestige496

    Ҳурматли Бухоро шаҳар аҳолиси ва тадбиркорлари!

    Бухоро вилояти давлат солиқ хизмати органлари ходимларидан таркиб топган ишчи гуруҳи томонидан Бухоро шаҳар ҳудудидаги барча тадбиркорлик субъектларини паспортлаштириш жараёни бошлаб юборилди.
    Таъкидлаб ўтиш жоизки, ушбу тадбирлар – Сизнинг фаолиятингизга ортиқча аралашувлар ва солиқ текширувлари эмас. Шунга қарамай Сизлардан ортиқча оворагарчиликлар учун узур сўраган ҳолда солиқ тўловчиларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган объектларда ўтказиладиган кузатув жараёнида солиқ тўловчининг реквизитлари, объект номи ва манзили, фаолият тури, иш вақти тартиби, рухсат гувоҳномаси, назорат-касса машинаси ва тўлов терминаллари, инкассация шартномаси, шунингдек ишчилар сонини кўздан кечириш орқали паспортлаштирилишини билдирамиз.
    Эслатиб ўтамиз, ушбу тадбирларни ўтказишдан мақсад маълумотлар базасидаги Сиз ҳақингиздаги маълумотларни бирхиллаштиришдан иборат.
    Барча фуқароларимиз ва тадбиркорлардан ушбу тадбирда ташаббус кўрсатиб, солиқ солиш объектларини тўлиқ рўйхатга олишда давлат солиқ хизмати ходимларига яқиндан ёрдам беришингизни сўраймиз.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда 2018 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилмоқда.
    Бухоро шаҳар ҳудудидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг паспортларини тузиш тадбирлари 2018 йилнинг 12 июлидан 11 августига қадар давом эттирилади.
    Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси маъмурияти!

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.