Пойтахтимизда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази томонидан “Неонатологияда янги уфқлар

4
Minzdrav
Minzdrav11560

    Пойтахтимизда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази томонидан “Неонатологияда янги уфқлар” мавзусидаги халқаро мутахассислар иштирокида I Республика неонаталогия анжумани бўлиб ўтмоқда.

    Тадбирни соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова очиб берди.

    Унда етук соҳа вакиллари, жумладан, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика перинатал маркази, юртимиздаги тиббиёт олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари вакиллари иштирок этмоқда.

    Анжуман доирасида маҳаллий мутахасислар Германия, Испания, Россия Федерацияси, Польша, Беларус Республикаси, Қозоғистон, Қирғизистондан келган экспертлар билан неонаталогия соҳасидаги ютуқлар, муаммоларни ечиш усуллари, илмий изланишлар ва уларни амалиётга жорий қилиш борасида фикр алмашмоқда.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.