Бугун Ухандан 84 нафар ўзбекистонлик олиб келинди

753
sofuz
sofuz16

    Ўзбекистон фуқароларини Хитойнинг Ухан шаҳри ва бошқа ҳудудларидан олиб келиш учун чартер рейслар ташкил этилгани, илк чартер рейс Пекин – Тошкент йўналиши бўйича 4 февраль куни 251 нафар Ўзбекистон фуқаролари олиб келинганлиги ҳақида хабар қилган эдик.

    5 февраль куни Ухандан навбатдаги чартер рейс билан учган 84 нафар фуқароларимиз Тошкентдаги Ислом Каримов номли халқаро аэропортга келиб қўнди.

    Самолётда 84 нафар фуқародан ташқари экипаж аъзолари, шунингдек, замонавий тиббий воситалар билан ҳимояланган тиббиёт ходимлари ва вирусология соҳаси мутахассислари ҳам бирга келди.

    Коронавируснинг Ўзбекистонга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш ҳамда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида Хитойдан олиб келинган ватандошларимиз махсус тиббиёт муассасасига жойлаштирилади. Уларнинг ота-оналари билан учрашиши таъқиқланган.

    Мазкур муассасалар тўлиқ карантин талаблари асосида жиҳозланган. Коронавирус диагностикаси воситаларининг зарур захиралари яратилган, керакли дори ҳамда дезинфекция воситалари, ускуналар, сарфлаш материаллари, шунингдек, шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган.

    Шунингдек, мазкур тиббиёт муассасаларига барча керакли маиший воситалар ва зарур озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилади.

    Коронавирус инкубацияси даврини ҳисобга олган ҳолда, Ухан шаҳри ва Хитойнинг бошқа ҳудудларидан олиб келинган ўзбекистонликлар 14 кун давомида карантин остида сақланади. Ушбу вақт мобайнида уларга оила-аъзолари ва яқинлари билан учрашиш таъқиқланади.

    Маълумот учун, Россия истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлиги соҳасидаги федерал хизмат (Роспотребнадзор) томонидан Ўзбекистонга янги коронавируснинг лаборатория диагностикаси воситалари етказиб берилган.

    5 февраль ҳолатига кўра, дунё бўйича 24 551 кишида коронавирус аниқланган. Шулардан 24 338 нафари Хитойда қайд этилган. Ҳозиргача 493 та ўлим ҳолати кузатилган бўлса, 910 киши ушбу вирусдан тузалган.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.