Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев жорий йилда соҳада амалга оширилган йирик лойиҳалар ҳақида сўз юритди

6
Minzdrav
Minzdrav11530

    Президентимизнинг жорий йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан 26 та туман ва шаҳарда такомиллаштирилган тиббий профилактика ва патронаж хизмати жорий қилиниши белгиланди.
    Халқ табобатини замонавий тиббиёт билан интеграциялаштириш, уйғунлаштириш борасида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.
    Бутун дунёда ҳукм сураётган пандемия бизнинг юртимизни ҳам четлаб ўтмади. 15 март куни “COVID-19” билан касалланган илк бемор аниқланиб, мамлакатимизда карантин чекловлари жорий қилинди. Қисқа муддатларда карантин зоналари ташкил этилди, шифохоналар қуриб битказилди.
    Олиб борилган кенг миқёсдаги ишлар натижасида бугун Ўзбекистонда эпидемик жиҳатдан барқарор вазият сақланиб турибди.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.