Бугунги кунда Миллий тиббиёт марказида урология, травматология-ортопедия, гинекология, кардиохирургия, нефрология каби тиббиётнинг

0
Minzdrav
Minzdrav11517

    Бугунги кунда Миллий тиббиёт марказида урология, травматология-ортопедия, гинекология, кардиохирургия, нефрология каби тиббиётнинг қатор йўналишларида юқори технологик даволаш усуллари жорий этилмоқда.

    Универсал ҳисобланган ушбу тиббиёт муассасасининг, айниқса, трансплантология соҳасида эришаётган ютуқлари алоҳида эътиборга молик.

    Хусусан, бу ерда буйрак кўчириб ўтказиш кундалик амалиётлар қаторига кирган. Айни пайтда эса марказда жигар кўчириб ўтказиш операцияси йўлга қўйилмоқда.

    Ана шундай ўта амалиёт биринчилардан бўлиб 14 ёшли Ҳикмат Маматовда ўтказилди. Унга онаси жигарининг бир бўлагини берди.

    ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.