Бугун дунё тиббиёти инновацион ёндашувлар асосида ривожланмоқда
Натижада соҳага янги технология ва жиҳозлар, илғор муолажа усуллари ҳамда самарали даволаш воситалари кенг татбиқ этиляпти.
Ҳар йили юртимизда ўтказиладиган “UzMedExpo” халқаро кўргазмаси ана шундай ютуқлар намойиши учун ўзига хос платформа ҳамда ишлаб чиқарувчилар, дистрибюторлар ва соҳа мутахассислари учун мулоқот майдони вазифасини ўтамоқда.
Жорий йилда мазкур тадбир ўн тўртинчи бор ташкил этиляпти. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва қатор ҳамкор ташкилотлар бошчилик қилаётган кўргазма кеча пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” мажмуасида ўз ишини бошлади.
Ундан тиббиёт техникалари ва қурилмалари, диагностика ускуналари, лаборатор тиббиёт ва стоматология жиҳозлари, фармацевтика воситалари, гўзаллик ва саломатлик маҳсулотлари жой олган.
Халқаро кўргазма эртага ўз ишини якунлайди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
{$ noItemsMessage $}