Хоразмлик фуқаро ўз хонадонида истеъмолга яроқсиз 230 кг гўшт маҳсулотларини сақлаётганлиги аниқланди

22
vetgov
vetgov6562

    Давлат ветеринария хизматининг ИИБ Карантин бўлими ходимлари билан ҳамкорликдаги рейд тадбирлари давом этмоқда. Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўтказилаётган тадбир доирасида Хоразм вилоятининг Хонқа туманида яшовчи фуқаронинг хонадони кўздан кечирилди. Текширувлар давомида фуқаро келиб чиқиши номаълум бўлган жами 230 кг истеъмолга яроқсиз қорамол гўштини сақлаб келаётганлиги маълум бўлди. Ушбу гўшт маҳсулотлари белгиланган тартибда йўқ қилинди.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.