Артрит — бўғим ёки бир нечта бўғимларнинг жиддий яллиғланиш касаллиги бўлиб

6
Minzdrav
Minzdrav11821

    Артрит — бўғим ёки бир нечта бўғимларнинг жиддий яллиғланиш касаллиги бўлиб, агар даволанмаса, нафақат оғриқ ва ҳаракатни чеклаш, балки ногиронлик ва меҳнат қобилиятини йўқотишга олиб келади.

    Энг хавфлиси шундаки, ҳар бир киши — чақалоқдан қаригача ушбу хасталик ривожланиш хавфи остида бўлиши мумкин. ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда ҳар ўнинчи инсон артритдан азият чекади.

    Бўғимлар ва умуртқа поғонасидаги оғриқларга эътибор бермаслик оқибатида бемор шифокорга кеч мурожаат қилиши мумкин, бунинг натижасида беморларнинг даволаниши қийин кечади, хатто ногиронлик хавф ошади.

    Шу сабабли ССВ Матбуот хизмати ушбу рукннинг навбатдаги сонида артритнинг сабаблари, белгилари, ташхис ва даво чоралари ҳақида аҳолини хабардор қилиш учун Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим мудири Қурбон Ражабовга мурожаат қилди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.