Шу йил январь ойида 5 минг нафар чет эл фуқароси даволаниш мақсадида

1
Minzdrav
Minzdrav11560

    Шу йил январь ойида 5 минг нафар чет эл фуқароси даволаниш мақсадида юртимизга ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик. Эътиборли жиҳати, қўшни мамлакатлардан диагностика ва муолажа учун бўлаётган мурожаатлар сони борган сари кўпаймоқда.

    Хусусан, юртимизда юрак-қон томир тизими касалликларини инновацион технологиялар ва илғор услублар асосида даволаш йўлга қўйилгани хориждан келаётган беморлар оқими ортишига сабаб бўляпти.

    Юқоридаги видеолавҳа орқали мамлакатимизда тиббий туризм соҳаси ривожи Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази мисолида таҳлил қилинади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.