Тез тиббий ёрдам хизматида ҳар сония қадрли, ҳар дақиқа ғанимат

6
Minzdrav
Minzdrav11560

    Ҳушини йўқотган, автоҳалокатга учраган, хасталиги хуруж қилган ё жароҳати оғир беморлар ҳаётини сақлаб қолиш учун тиббиёт ходимларидан нафақат юксак билим ва тажриба, балки тезкорлик ҳам талаб этилади.

    Шу сабабли тез тиббий ёрдам ходимларини кўпинча халоскорлар, деб атаймиз. Жонимиз оғриганида биринчи бўлиб шу соҳа вакилларидан нажот кутамиз.

    Аммо уларнинг меҳнатини ҳамиша қадрлаяпмизми? Ҳурматини ҳар доим ҳам жойига қўя оляпмизми?

    Шифокору ҳамшираларга удағайлаган, уларга мушт ўқталган, “Тез ёрдам” машиналари ҳаракатланишига йўл бермаган ёки ёлғон ва асоссиз чақириқлар билан уларни овораю сарсон қиладиган айрим кимсалар бу видеороликдан тегишли хулоса чиқаради, деган умиддамиз.

    Обиджон Дилмуродов, маҳаллий консультант.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.