МАКТУБ

0
ROVITALK
ROVITALK05

    Агар етказмоқчи бўлганларим ўз манзилига эмас, адашиб сизга бориб қолган бўлса, сиздан ўтиниб сўрайман, бу хабаримни ўз эгасига етказинг. Чунки у кутиб турибди. Бу хабардан, бу сўзлардан, бу кутилмаган ҳолатлардан у хабардор бўлиши шарт. Агар ундай бўлмаса, бу ерда мен, у ерда эса у қийинчиликда қолиб кетамиз. Сиздан илтимос, ўтинчимга бефарқ бўлманг.

    Ассалому алайкум.
    Хабаримни сизга етиб борганидан ва уни олиб ўқиётганингиздан жудаям хурсандман. Хурсандчилигим сабаби шуки, шояд шу мактуб сабаб, бироз бўлсада бу ердаги ҳолатим ўзгарса, яхшиланса.

    Бу ердан сизлар томонга алоқа яхши эмас экан.
    Кимлардадир имконият кўп. Улар доимий алоқа қилади. Хабар юборади, хабар олади. Лекин менда эмас. Келишимдан аввал боғланиш учун
    хамма нарсани тайёрлаб қўйганимда балки бундай бўлмас эди. Лекин энди бу ердан туриб бирор хабарни етказиш анча қийин. Шунинг учун ҳамма гапларимни тез тез айтиб ўтаман. Сиз эса яхшилаб эшитинг.

    Биз хозир тушган жойни нима деб аталишини ҳам билмайман.
    Қамоқхона десангиз, унда ҳеч қандай кишан йўқ. Агар озодлик десангиз ҳеч қандай эркинлик йўқ. Ҳар кун, ҳар соат, ҳар дақиқада биз бажаришимиз зарур бўлган ишлар бор. Истасак ҳам истамасак ҳам шу ишларни қилаверамиз.

    Ёмон томони эса, бу ердаги ҳолатимиз бу ерга келгунча кўрсатган ҳунарларимизга ҳам боғлиқ, ундан ташқари бизни яқинларимизнинг қилаётган ишларига ҳам боғлиқ. Ўзимни қилган ишларимга индамай чидаб ўтираман, лекин, ҳар куни назоратчининг телефонига бир неча марта хабар келади. Ўша таниш товуш, ундан кейин у менга қараб: «ҲОЙ ФАЛОНЧИ, СЕНИ ЎҒЛИНГ МАНА БУНДАЙ ҚИЛИБ ЮРГАН ЭКАН, ШУ САБАБ СЕНГА ЯНА ҚИЛАДИГАН ИШИНГГА ҚЎШИМЧА ИШ ҚЎШИЛДИ» дейишса, мана шу кўпроқ алам қилиб кетади. Ў ша хабар келмаса эди, назоратчи хабарни ўқимаса эди деб Худони зорини қиламан. Лекин яна давом этаверади. Яқинларимга шунча хат, хабар ёзаман, бирортаси сизларга етиб бормаганга ўхшайди. Чунки бу ерда бошимга тушаётган муаммолар кундан кун кўпайиб боряпти халос.

    Айтишга, етказишга қанча ҳаракат қилсам ҳам ҳар куни ишим кўпаяверади, жазо ортаверади. Демакки хабарларим етиб бормаяпти.

    Баъзан баъзан шундай бир нарсалар хонамга кириб келади, мазали таомлар, ширинликлар, мевалар, хадиялар.. Кўплаб, жудаям кўп. Булар қаердан деб сўрайман. Жавобини эшитиб кўп-кўп йиғлайман.
    Биласанми нима деб жавоб беришади?
    Унда аввал сизга баъзи нарсани айтиб бераман. Шунда ўзингиз кўп нарсани тушунасиз.

    Айтиб ўтганимдек бу ерда юрагингни сиқилиши ва баъзи бир жазолар инсонни ўзингни қилган ишларинг сабабидан, лекин бошқа томондан келадиган роҳат ва азоблар уни яқинларинг қилган ишларидан бўлади.

    RoviTalk – Ўзимдан Ўзимгача бўлган йўл..

    Telegram: https://t.me/rovitalk
    Instagram: https://www.instagram.com/muslimholdarov

    Telefon: 971320066; 970001166;

    https://www.rovitalk.uz

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.