Бундан беш йил аввал Бухоро шаҳрида замонавий қулайликларга эга тиббиёт кампуси қурилишининг тамал тоши қўйилган эди

13
Minzdrav
Minzdrav11584

    Бундан беш йил аввал Бухоро шаҳрида замонавий қулайликларга эга тиббиёт кампуси қурилишининг тамал тоши қўйилган эди.

    Айни пайтда ушбу иншоотда бунёдкорлик ишлари ниҳояланиб, пардозлаш-жиҳозлаш ишлари олиб бориляпти. Янги ўқув йилидан бу ерда Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти талабалари таҳсил олиши кутиляпти.

    Тиббиёт кампусидан замонавий ўқув бинолари, 1200 ўринли талабалар тураржойи, Симуляция маркази, ёпиқ ва очиқ спорт мажмуалари, ошхона жой олиши кўзда тутилган. Шунингдек, бу ерда фаолият бошлайдиган клиникада келгусида юрак жарроҳлиги, жигар ва буйрак трансплантацияси, ортопедия ва нейрохирургия амалиётлари ўтказилиши режалаштирилган.

    Юқоридаги видеолавҳада янги тиббиёт кампусининг шу каби имкониятлари ҳақида сўз юритилади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.