ИЗҲОР

8
Muhammadnazar
Muhammadnazar24251

    Луғатимда кўп
    сўзлар йўқ азалдан,
    Борлари ҳам «эди» билан тугарди.
    Сен солланиб ойдек тўлган маҳалдан
    Бу луғатнинг шамойили ўзгарди.

    Қай гўшадан учиб келдинг, беозор,
    Нафасингда, назарингда ой иси.
    У ёқларда асло
    йўқми дилозор,
    Эй, ишқимнинг
    нозли ҳотамтойиси.

    Қайси гулнинг атрин ичиб ўсдинг сен,
    Бунча сенинг хаёлларинг муаттар.
    Чақмоқ бўлиб
    бир кун йўлим тўсдинг сен,
    Энди ҳар кун чақин кўнглим уйғотар.
    Қабоғингда «ишқ» сўзидан бир жило,
    Уни кўрган басир кўзлар очилар.

    Айт, қалбимни нечун
    этдинг истило,
    Энди сирлар юлдуз бўлиб сочилар.
    Сен-камалак,
    етти рангда давотинг,
    Сен-капалак, жоним ичра қанотинг,
    Сўра, «Менсиз қандай ўтди ҳаётинг?!» –
    Ҳаётми у? Айтолмадим баётим.

    Мижгонимда гар ёш кўрсанг қўявер,
    Кўзим берган
    закотим у, шукронам.
    Ҳавзи Кавсар овозисан мен учун,
    Жаннатлардан таралган ул таронам.

    Сен-ўшасан, Худо менга билдирган,
    Аразлаган илҳомимни келтирган,
    Сен ғанийсан,
    йўқларимни
    йўндирган,
    Буюк сўзсан-луғатимни тўлдирган.
    Қай гўшадан
    учиб келдинг, беозор,
    Нафасингда, назарингда ой иси.

    Гуландом Тоғаева шеъри.
    Музаффар Муҳаммадназар ижросида.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.