Асосий вазифамиз – тиббиёт соҳасини юқори самара билан ишлайдиган, чинакам халқчил тизимга айлантиришдан иборат

1
Minzdrav
Minzdrav11557

    Давлатимиз раҳбари томонидан айтилган ушбу сўзлар, бугун юртимиз соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларни ҳаракатга келтирувчи асосий кучга айланди. Айниқса, аҳоли саломатлигини асраш, касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олишда тиббиётнинг бирламчи бўғини тобора ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиб бормоқда.

    Яқинда Андижон шаҳрида 8-оилавий поликлиника биноси фойдаланишга топширилиши бу йўналишда амалга оширилаётган эзгу ишларнинг амалий ифодасидир. Қолаверса, ушбу янги бино ҳудуд аҳли учун Янги йилга муносиб туҳфа бўлди.

    6,8 млрд. сўм бюджет маблағлари ҳисобидан замонавий қиёфа касб этган мазкур муассаса айни кунда бутунлай янги тартибда фаолият юритмоқда.

    Маълумот ўрнида айтиш лозимки, жорий йил вилоятдаги яна 9 оилавий шифокор пункти ва 4 та оилавий поликлиника бинолари мана шундай замонавий кўринишга келтирилди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.