Jizzax Barkamol avlod 2017

401
ozodbek100
ozodbek1001275

    Ўзига хос педагогик технология сифатида кўплаб давлатларда катта қизиқиш билан ўрганилаётган таълим соҳасидаги уч босқичли — “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод”, Универсиада спорт ўйинлари мамлакатимиз терма жамоаларига иқтидорли спортчиларни тарбиялаш, олимпиячилар захирасини мустаҳкамлаш, ёш иқтидор эгаларига катта спорт сари кенг йўл очишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
    Мазкур тизимнинг ўрта бўғини — ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасидаги “Баркамол авлод” спорт ўйинлари жорий йил еттинчи маротаба ташкил этилмоқда. Унинг биринчиси 2001 йилда Жиззах вилоятида ўтган ва спортнинг 8 тури бўйича мусобақалар ташкил этилган. Жиззах “Баркамол авлод — 2017” мусобақасининг мамлакат босқичига яна мезбонлик қилмоқда. Ўтган вақт мобайнида Андижон (2003), Чирчиқ (2005), Нукус (2008), Термиз (2011) ва Наманган (2014) шаҳарларида ёшлик байрамининг финал босқичлари ўтказилди.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.