Тез тиббий ёрдам хизмати нафақат тезкор, балки сифатли ҳам бўлиши шарт

5
Minzdrav
Minzdrav11560

    Тез тиббий ёрдам хизмати нафақат тезкор, балки сифатли ҳам бўлиши шарт! Шундагина соҳа халққа янада яқинлашади. Одамларимиз “103” фаолиятидан рози бўлади.

    Президентимиз раислигида куни кеча ўтказилган видеоселектор йиғилишида шошилинч ва тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш юзасидан белгиланган вазифалар айни шу мақсадларга қаратилган.

    Масалан, 1 июлдан ягона вертикал бошқарув асосида “103” Республика тез тиббий ёрдам маркази ва унинг вилоят филиаллари, туманларда диспетчерлик хизмати тугатилиб, вилоятларда ягона Колл-марказ ташкил этилиши катта самара бериши, шубҳасиз.

    Қолаверса, Колл-марказда операторлар билан бирга, алоҳида тиббиёт-маслаҳат бригадаси фаолият олиб боришига доир янгиликни ҳам халқимиз мамнуният билан кутиб олди.

    Айни пайтда соҳа вакиллари ушбу ислоҳотлар моҳиятини тўғри англаб, белгиланган вазифалар ижросига киришган.

    Юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда сўз юритилади.

    Обиджон Дилмуродов, маҳаллий консультант.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.