Ҳисор қўриқхонасида қор қоплони, силовсин ва тоғ эчкиси камера объективига тушиб қолди

11386
sofuz
sofuz16

    Ҳисор давлат қўриқхонасининг илмий ходимлари 17-20 март кунлари қўриқхонанинг Танхоздарё бўлими ҳудудида бўлиб, Куркурак, Новтерак, Саритуз, Гандагарим, Қашқабулоқ, Қуралай ва Такалик сойларидаги ўсимликлар, ҳайвонлар ва табиатдаги ўзгаришлар юзасидан илмий кузатиш ишларини олиб бордилар.

    Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг маълум қилишича, натижада юқоридаги кўрсатилган сойларда қоплон излари ва 3 та қоплон ахлатлари генетик таҳлил учун йиғиб олинди.

    Қўриқхонада ўрнатилган яширин камералари 20 март куни Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган Қор қоплони, Туркистон силовсини ва оддий тур бўлган Сибирь тоғ эчкиларини камера объективига муҳрлади.

    Sof.uz

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.