Aqiqaning hikmati | Ақиқанинг ҳикмати

168
ziyouz
ziyouz23486

    Германиялик мусулмонлар оиласида чақалоқ туғилди. Янги меҳмоннинг ота-онаси суннатга кўра, еттинчи куни сочини олиб, сочи оғирлигида олтинни садақа қилдилар. Бир неча кундан кейин болани доктор қабулига олиб бордилар. Болани кўраркан, доктор ҳайрат билан сўради:
    - Боланинг сочини сиз олдингизми ёки шундай туғилдими?
    - Биз ўзимиз олдик.
    Шунда доктор ўз ҳайрати сабабини изоҳлади:
    - Эллик кун аввал биз бир кашфиёт қилдик. Унга кўра, агар янги туғилган чақалоқнинг сочи қирқ кун ичида олинса, бу боланинг кўриш қобилиятини оширади, сочларни мустаҳкамлайди, тафаккурини очади ва яна бир қанча фойдалар келтиради. Ва шу амални еттинчи куни бажарилса, унинг фойдаси янада кучаяди. Мени ҳайратлантирган нарса шу эди. Кашф қилинганига атиги 50 кун бўлган нарсани сизлар қаёқдан билдингиз?
    - Биз буни пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. дан ўргандик.
    Доктор Муҳаммад с.а.в. ни танимаганидан, у кишини тирик ўйлаб яна савол берди:
    - Пайғамбарингизга бу хабар жуда тез етиб борибди-да?
    - Йўқ, у зот бундан 1400 йил аввал яшаб, бизга бу амални ўргатиб кетганлар.
    Доктор лол қолганди.
    Islam Today

    Самура розияллоҳу анҳу айтади:
    “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир ғулом ақийқаси гаровидир. Унинг учун еттинчи куни сўйилади, сочи олинади ва исм қўйилади», дедилар”. Абу Довуд ривояти

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.