5 та ташаббус, 5 та имконият карвони Миробод туманида

33
hfs1956
hfs1956428

    Миробод тумандаги 328 – умумтаълим мактабида сабоқлар бугун эрталабдан катта шодиёна кайфият билан бошланди. Бутун жамоанинг кайфиятида ўзгача хурсандликни сезиш мумкин. Негаки, бу даргоҳда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Шаҳар Прокуратураси ҳамкорлигида Президентнинг Беш ташаббусига биноан Беш имконият тадбири кўтаринки руҳда ташкил этилди.
    Ўқув анжомлари ортилган машиналар карвони мазкур илм ўчоғига етиб келди. Ўз навбатида айни совғалар тумандаги умумтаълим мактабларининг жамоасига тантанали равишда топширилди.
    Шунингдек, тадбир доирасида умумтаълим мактаби ўқувчилари ўзларининг Беш ташаббус йўналиши бўйича иқтидорларини намойиш этишди.
    Ушбу тадбирда Миробод туман ҳокими – Ш. Пулатов ва туман прокурори – А. Ахунов иштирок этишди.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.