Коронавирус қандай юқади ва ундан қандай ҳимояланиш керак I EFFECT.UZ

124
Worldnewsuz
Worldnewsuz790

    Ҳозирги кунда энг кўп муҳокама қилинаётган мавзу, шубҳасиз Хитойнинг Ухань шаҳридан тарқалаётган коронавирусдир. Ҳудуди узоқ, тарқала бошланган муддати қисқа бўлишига қарамай бу коронавирус бутун инсониятни ҳадикка солди ва қатор саволларни келтириб чиқарди.
    Нега бу касалликка эътибор кучли?
    Бу коронавирус фанга 2002 йилдан буён маълум бўлишига қарамай, шу пайтга қадар тарқалиш хавфи пастлиги учун етарли даражада ўрганилмаган ва унга қарши самарали воситалар ишлаб чиқилмаганди. Қолаверса, юқумли касалликларнинг олдини олишда энг кенг қўлланадиган вакциналар ҳам бу вирусга қарши яратилмаган. Умуман, сўнгги йиллардаги қатор вирусларга қарши вакцина яратиш ортда қолмоқда. Сабаби, вирус тез мутацияга учрайди ва унга қарши воситалар бефойда бўлиб қолади. Вакцина ишлаб чиқиш кўп муддат ва маблағ талаб қиладиган жараён, ишлаб чиқиб бўлинганда эса аҳамиятини йўқотиши мумкин.
    Айнан бу вирус бу қадар кенг шов-шув бўлишининг яна бир жиддий сабаби – у Хитойда пайдо бўлганидир. Аҳоли ниҳоятда зич ва қўшни давлатлар билан алоқалар беҳад тиғиз бўлган бу мамлакатда вируснинг тарқалиш хавфи жуда юқори. Лекин шу билан бирга Хитой бундай касалликларга қарши курашишда ҳам катта тажриба тўплаган.
    Ўлим хавфи
    Ўлим хавфи бор. Аммо ҳозир ваҳима қилинаётган даражада эмас. Аввало ўлим нима сабабдан келиб чиқаётганига эътибор бериш лозим. Айни бу вирус ўпкани жиддий зарарлаши ортидан кўп кишининг умрига зомин бўлмоқда. Қолаверса, ҳар қандай юқумли касаллик сингари организмнинг умумий ҳолати ҳам жуда муҳим. Кимдир айни касалликни оддий шамоллашдек ўтказса, кимдир асоратлар ортидан вафот этиши мумкин. Лекин ўпка ва бошқа ички аъзолар жиддий зарарланган тақдирда ҳам ўлим ҳолати 30-35 фоиз атрофида кузатилиши аниқланган. Яъни, ўз вақтида ва тўғри даволаниш касалликдан бутунлай фориғ бўлишни англатса, энг оғир ҳолатларда ҳам яшаб кетиш имконияти нисбатан юқори. Ҳозиргача вафот этган 26 киши орасида энг ёши 48 ёшда, энг кексаси эса 89 ёш бўлган. Вирусдан зарарланганлар сони сўнгги маълумотларга кўра 900 нафарни ташкил этмоқда.
    Вирус қандай юқади ва ундан қай тартибда ҳимояланиш мумкин?
    Бу вируснинг илк манбаи жониворлар экани маълум бўлган. Уханда ҳам денгиз маҳсулотлари, қушлар, илон, қуён ва бошқа ҳайвонлар сотиладиган бозор инфекция ўчоғи эканлиги аниқланган. Шунингдек, бу вируснинг дастлабки манбаси кўршапалак эканлиги бўйича тахминлар бор. Маълумки, бу жонивор Хитойда кенг истеъмол қилинади.
    Одамдан одамга юқсада, коронавирусни грипп билан адаштирмаслик лозим, кечиши ўхшаш бўлсада, булар бутунлай бошқа касалликлар.
    Ҳимояланишда энг муҳими тозаликка риоя қилиш, жамоат жойлари ва вирус хавфи бўлган ҳудудларда ниқобсиз юрмаслик, қўлларни совунлаб ювиш жуда муҳим.
    Вирус атайлаб тарқатиляптими?
    Ҳар қандай касаллик эпидемиясида бу янги дард инсониятни қириш ёки дори воситалари ишлаб чиқарувчи компанияларнинг сотув ҳажмини ошириш мақсадида тарқатилгани ҳақидаги назариялар пайдо бўлади ва баъзида жиддий экспертлар ҳам бу гапларни тасдиқлашади. Лекин одатда бу тахминлар ўз тасдиғини топмайди.
    Қолаверса, 2000 киши касаллангани ва 41 киши ҳалок бўлиши дунё миқёсида шу қадар кичик рақамларки, одамларни ажал сари етаклаган бошқа касалликлар билан солиштирилганда ҳамма гап ваҳимага бориб тақалиши аён бўлади.

    Батафсил: https://effect.uz/n/3134

    Официальный сайт: http://www.effect.uz/
    Instagram http://instagram.com/effectuzb
    Telegram https://telegram.me/effectuz
    Facebook https://www.facebook.com/effect.uz/
    Twitter https://twitter.com/Effectuzb
    ВКонтакте https://vk.com/effectuz
    Одноклассники https://ok.ru/group/55599312601190

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.