Куни кеча Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Франциянинг “AP-HP

3
Minzdrav
Minzdrav11557

    Куни кеча Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Франциянинг “AP-HP” — давлат тиббиёт муассасалари ассоциацияси ўртасида имзоланган англашув меморандуми алмашилгани ҳақида хабар берган эдик.

    Дунёдаги энг йирик шифохоналар тизими ҳисобланган мазкур ассоциация 68 та мамлакат билан шартнома тузиб, ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган. Ўзбекистон ана шу давлатларнинг олтмиш тўққизинчиси бўлди.

    Меморандум доирасида юртимиз тиббиёт ходимларини Францияда ўқитиш ва малакасини ошириш амалиётини кенг йўлга қўйиш, даволаш-профилактика муассасаларимизни модернизация қилиш, тиббий суғурта, педиатрия, акушерлик-гинекология, гематология, онкология, офтальмалогия, шошилинч ва тез тиббий ёрдам каби қатор йўналишларда ўзаро алоқаларини кенгайтириш кўзда тутилган.

    “O‘zbekiston 24” телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳа ушбу ҳамкорлик тафсилотларига бағишланган.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.