Халқимиз тиббиётдан қачон рози бўлади

4
Minzdrav
Minzdrav11811

    Халқимиз тиббиётдан қачон рози бўлади? Албатта, кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатли ва ҳар томонлама қулай бўлса, бюрократик тўсиқлар бартараф этилса! Соҳадаги ахборот тизимларини такомиллаштирмай, тиббиётда янги электрон платформаларни ишга туширмай эса бунга эришиб бўлмайди.

    Шу мақсадда сўнгги йилларда республикамизнинг барча ҳудудларидаги тиббиёт муассасалари фаолиятини рақамлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

    Замонавий рақамли технологиялар Хоразм вилоятидаги муассасаларга ҳам кириб боряпти.

    Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари О. Омонов бошчилигидаги вазирлик масъуллари вилоятнинг қатор туман ва шаҳарларидаги шифохоналарда бўлиб, уларда жорий қилинган ягона тиббий электрон дастур, аҳолига яратилган қулайликлар билан яқиндан танишди.

    Шунингдек, Урганч шаҳридаги IT-Park биносида юртимизнинг барча ҳудудларидаги тиббиёт муассасалари раҳбарларининг рақамлаштириш ва инвестициялар учун масъул ўринбосарлари, техник ходимлар, IT-ҳамширалар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда соҳани рақамлаштиришда фаоллик кўрсатганлар вазирликнинг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъулларининг Хоразм вилоятига хизмат сафари тафсилотларига бағишланган видеолавҳани яқин кунларда эътиборингизга ҳавола этамиз.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.