50
просмотров

Саморез ишлаб чиқариш линияси

Канал: asiastaruz  роликов: 70, подписок: 2  

Техно 23 Ноября 2017   0+

Ўзбекистонда охирги йилларда саморезга бўлган талаб кескин ошиб бормоқда. Бу маҳсулотни бугунги кунда мебель ишлаб чиқариш ва қурилиш соҳасининг турли жабҳаларида кўришимиз мумкин. Йилдан йилга михга бўлган талаб камайиб, саморезга бўлган талаб ортмоқда. Хозирги кунда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган саморез ички талабни 10% миқдорини қондира олмоқда. Қолган 90% маҳсулот юртимизга Россия Федерацияси ва Хитой Халқ Республикасидан кириб келмоқда. Юртимизда бу каби маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши учун Хукуматимиз томонидан турли имтиёзлар ва шароитлар яратиб берилмоқда. Шундай имтиёзлардан бири бу саморез маҳсулотининг хомашёси, симни корхона учун камайтирилган бож тўловлари ёки локализация доирасида мутлақо имтиёзли бож тўловларини тўлаб келтириш имконини бермоқда. Тайёр саморез маҳсулоти учун эса бож тўловларини кўтарилганлиги шундай маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхона учун мўмай иқтисодий манфаатдорлик келтирмоқда. Шунингдек, чет давлатлардан хомашё харид қилиш учун эркин валюта конвертациясини очилиши ҳам катта ва асосий қулайликлардан бири ҳисобланади. Барча имтиёз ва қулайликларни ўрганиб, маҳсулотга талаб катталигини ҳисобга оладиган бўлсак, бу бизнес билан шуғулланишни қўрқмай тавсия қилиш мумкин!

ASIA STAR – Ўзбек-Хитой Савдо Уйининг расмий канали.
Телеграмдаги каналга кириш: https://t.me/asiastaruz
Facebook: http://www.facebook.com/asiastaruz
E-mail: info@asiastar.uz
Вэбсайт: http://www.asiastar.uz
Манзил: Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Маннон Уйғур кўчаси, 552А-уй.
Тел: +99895169 77 66

свернуть развернуть

Теги: саморезы  саморезы +по дереву  саморезы +по металлу  купить саморезы  саморезы цена 

Только зарегистрированные пользователи могут оставлять комментарии. Авторизуйтесь.

Комментарии (1)

  • imperiya 24 Ноября 2017, 19:07
    0

    Obshi qancha ketadi? i keyin shu aparatlani op kegandan kegin lisenziya berarmikin?развернуть

    свернуть