Фарғона вилоятида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилаётган сайёр тиббий қабуллар давом этмоқда

2
Minzdrav
Minzdrav11559

    Фарғона вилоятида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилаётган сайёр тиббий қабуллар давом этмоқда.

    Мутахассислар сайёр қабул жараёнида ҳудудда қайси касалликлар кенг тарқалгани, уларни даволаш учун бирламчи тизим билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ўз хулоса ва режаларини белгилаб олмоқда.

    Фуқаролар эса марказларда узоқ навбатда турмасдан, ўз оёғи билан келган тор соҳа мутахассислари тиббий кўригидан ўтишмоқда.

    Шунингдек, вилоят тиббиёт муассасаларида мураккаб технологик амалиётлар давом этмоқда. Республика даражасидаги тиббий ёрдамга муҳтож бўлганларга шу ернинг ўзида ордер расмийлаштириб берилаяти.

    Бундан ташқари, аҳоли вакиллари ва тадбиркорларнинг тиббиёт йўналишидаги таклифлари ҳам Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.