Қизил чироқда келаётган автомобил ўқувчини уриб юборди

169
stvuz
stvuz671971

    Шу йил 21 май куни соат 11:30 ларда Самарқанд шаҳар Панжикент кўчасида 1966 йил 17 март куни туғилган, Ургут туман Гулобод маҳалласида яшовчи фуқаро бошқарувида бўлган “Дамас” русумли 30 R 421 QA давлат белгили автомашинаси билан пиёда, вояга етмаган 2011 йил 23 декабрда туғилган Самарқанд шаҳар Васлий кўчаси 5-уйда яшовчи, 5-умумтаълим мактабининг 1-синф ўқувчисини уриб юборган. Натижада у тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Тасодифан тасвирга олинган ва ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат бўйича вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати маълумот берди.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.