Юртимиз ҳудудига иссиқ ҳаво оқимининг кириб келиши сабабли об-ҳаво

0
Minzdrav
Minzdrav11557

    Юртимиз ҳудудига иссиқ ҳаво оқимининг кириб келиши сабабли об-ҳаво ҳароратининг ўта кескин кўтарилиши кузатилмоқда.

    Бундай фавқулодда вазиятда аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш, ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши оқибатида юзага келадиган нохуш ҳолатларнинг олдини олиш соҳа мутахассисларининг асосий вазифаси бўлиб турибди.

    «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Студия 24» дастурида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова бу борадаги саволларга жавоб берди.

    У аҳолини ўз саломатлигини асраши учун хушёр бўлишга чақириб, жумладан, кескин иссиқ ҳаводан ҳимояланиш, кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш, зарурат бўлмаган ҳолларда уйдан ташқарида юрмаслик, айниқса, сурункали касаллиги бўлган, диспансер назоратида турувчи беморлар, ёш болалар, ҳомиладор аёллар ва кексаларни ҳимоялаш юзасидан ўз тавсияларини билдирди.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.