Таҳлилларга кўра, бугун Сирдарё вилоятида энг кўп тарақалган касалликлар орасида нафас олиш тизими аъзолари хасталиклари юқори ўринда туради

5
Minzdrav
Minzdrav11560

    Таҳлилларга кўра, бугун Сирдарё вилоятида энг кўп тарақалган касалликлар орасида нафас олиш тизими аъзолари хасталиклари юқори ўринда туради. Кейинги ўринларни эса қон ва қон яратиш аъзолари касалликлари, овқат ҳазм қилиш, юрак-қон томир тизими хасталиклари банд этган.

    Вилоятда бўлиб ўтаётган саломатлик акцияси доирасида ана шундай касалликлар билан оғриган беморларга манзилли, зарур бўлганда уйма-уй юриб тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

    Уларнинг ҳолати, касалликнинг тури ва кечувига қараб, вилоят ёки республика даражасидаги даво муолажалари учун имтиёзли йўлланмалар берилмоқда.

    «Ўзбекистон 24» телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган ушбу репортажда Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассисларининг Сирдарёдаги соғломлаштириш акцияси доирасида олиб бораётган фаолияти ҳақида сўз боради.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.